Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Эмилиано Мартинес Мессининг Аргентина терма жамоасидан кетиши ҳақида гапирди

Баҳо:
+1 | -

"Челси" дарвозабони Эмилиано Мартинес Лионель Мессининг яқин орада Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида фикр билдирди.

"Интер Майами"нинг 39 ёшли футболчиси август ойи охирида халқаро фаолиятини якунлашга қарор қилганини эълон қилган эди. 6 октябрь куни Буэнос-Айресда афсонавий ҳужумчининг Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

"Мен уни аллақачон терма жамоадан кетди, деб ўйлагандим. У миллий жамоадаги фаолиятини шу ерда, Аргентинада якунлаш имкониятини орзу қилган. Бу кун ажойиб ўтиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", — дея Эмилиано Мартинеснинг сўзларини The Touchline келтирди.

Лионель Месси 2005 йилдаги дебютидан буён Аргентина терма жамоаси сафида 207 та ўйин ўтказиб, жами 125 та гол урган.

Киритилди: 11:02, 23.09.2026.
Ўқилди: 545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик