Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Испаниялик журналист «Реал»нинг ҳакамлар ҳақидаги шикоятларини танқид қилди

Баҳо:
+1 | -

Испанияда яқинда бўлиб ўтган Мадрид дербисидаги ҳакамлик можароси муҳокама қилинмоқда.

Учрашув бош ҳаками Мигель Анхель Ортис Ариас биринчи бўлим бошида Дин Хёйсенни майдондан четлатди. Шундан сўнг ўйиндаги барча голлар урилди ва «Атлетико» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлим охирида эса ҳакам Федерико Вальверде билан қўпол тўқнашувга борган Ли Кан Инга ҳатто сариқ карточка ҳам кўрсатмади. Кейинчалик кўплаб таҳлилларда жанубий кореялик футболчи ҳам майдондан четлатилиши керак эди, деган хулосага келинди.

«Реал» вакиллари ҳакамликдан фаол норозилик билдиришди. Жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью ҳатто матбуот анжуманига ҳакам, унинг фикрича, «Атлетико» фойдасига қарор чиқарган эпизодлар акс этган скриншотларни чоп эттириб олиб келди.

«Реал»нинг муаммоси шундаки, улар ҳар сафар мағлубиятдан кейин ҳакамларни айблашади», — деди испаниялик журналист Маноло Лама. Унинг сўзларини The Touchline келтирди.

Моуринью жамоаси Ла Лигада етти турдан кейин 15 очко билан турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида бормоқда.

Киритилди: 12:07, 23.09.2026.
Ўқилди: 491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик