Кириш Регистрация
31/10 01:00 Вильярреал 0-1 Эспаньол
31/10 17:00 Сурхон 0-0 Насаф
31/10 17:00 Машъал 0-3 Динамо
31/10 17:30 Челси 2-0 Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте 0-2 Атлетико
31/10 19:00 Навбаҳор 1-0 Андижон
31/10 19:00 Болонья 2-1 Монца
31/10 20:00 Борнмут 2-0 Лидс
31/10 20:00 Брентфорд 2-0 Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити 3-1 Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити 2-2 Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити 0-1 Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано 3-0 Сельта
31/10 22:00 Удинезе 2-5 Рома
31/10 22:30 Бетис 2-1 Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм 2-0 Кристал Пэлас
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо - Венеция
01/11 18:00 Хетафе - Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне - Торино
01/11 19:00 Лацио - Кальяри
01/11 20:15 Расинг - Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль - Арсенал
01/11 22:00 Лечче - Женоа
01/11 22:30 Эльче - Валенсия
02/11 00:45 Ювентус - Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина

Де Йонг тикланиш жараёнида муҳим босқичдан ўтди

Баҳо:
+2 | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг тиззасидан олган жароҳатидан тикланиш жараёнида муҳим қадам ташлади — у машғулот майдонида яна тўп билан ишлашни бошлади.

Ҳозир каталонияликларнинг аксарият футболчилари миллий жамоалар ихтиёрида бўлгани сабабли, Ҳанси Фликнинг Сиутат Эспортивадаги машғулотларида атиги 7–8 нафар футболчи қатнашмоқда.

Де Йонг ҳали умумий гуруҳга қўшилишга тайёр эмас, аммо сўнгги кунларда унинг ҳолати сезиларли даражада яхшиланган.

SPORT нашри маълумотига кўра, нидерландиялик ярим ҳимоячи тўп билан машқ қилишни қайта бошлаган. У ҳозирча майдонда якка тартибда, ўртача юклама остида ишламоқда ва тикланиш жараёнидан мамнун.

Де Йонг ўнг тиззасининг ички ён боғламлари шикастланганидан бери майдонга тушмаяпти. Дастлаб жарроҳлик амалиёти ҳам даволаш вариантларидан бири сифатида кўриб чиқилган, аммо «Барселона» якунда консерватив даволаш усулини танлаган.

Бир неча ҳафта давомида футболчи тўпсиз машқ қилиб, асосан жисмоний машқлар ва тўғри чизиқ бўйлаб югуриш билан чекланган. У учун энг катта муаммо ён томонга ҳаракатланиш бўлиб, бундай ҳаракатлар боғламдаги жароҳат сабабли оғриқ келтириб чиқараётган эди.

Ҳозир эса вазият анча яхшиланган. Де Йонг яна майдонда, тўп билан ишламоқда ва юкламани босқичма-босқич оширяпти. Шунга қарамай, у ҳали жамоадошлари билан тўлиқ машғулотларга қайтиши учун маълум вақт талаб этилади.

Ҳанси Флик чоршанба куни Сиутат Эспортивага қайтгач, футболчининг тикланиш жараёнини шахсан кузатиши кутилмоқда.

«Барселона» Де Йонгни майдонга қайтаришга шошилмаяпти. Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, унинг умумий гуруҳга тўлиқ қўшилишига яна 2–3 ҳафта керак бўлиши мумкин.

Миллий жамоалар ўйинлари учун танаффус якунлангач, клуб мураббийлар штаби ва тиббий ходимлар Де Йонгнинг ҳолатини яна бир бор баҳолайди. Шундан сўнг унинг тўлиқ машғулотларга ва расмий ўйинларга қайтиш муддати аниқроқ белгиланади.

Киритилди: 13:34, 23.09.2026.
Ўқилди: 816 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик