Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Менди: «Африка кубогини ютиш Чемпионлар лигасидан 10 баробар яхшироқ эди»

Баҳо:
+ | -

«Челси» собиқ дарвозабони Эдуар Менди Сенегал билан Африка кубогини ютишни фаолиятидаги энг яхши лаҳза деб атади.

Менди 2022 йилда Сенегал таркибида мамлакат тарихида илк бор Африка кубогини қўлга киритган. Ўша воқеадан тахминан саккиз ой аввал у «Челси» билан Чемпионлар лигаси финалида «Манчестер Сити»ни мағлуб этган эди.

Бироқ дарвозабоннинг фикрича, бу икки ютуқни солиштириб бўлмайди.

«Африка кубогини ютиш фаолиятимдаги энг яхши лаҳза эди. Бу Чемпионлар лигасини ютишдан 10 баробар яхшироқ бўлган.

Ҳозир буни бемалол солиштира оламан, чунки Осиё Чемпионлар лигасини ҳам икки марта ютдим.

Клуб билан соврин ютиш — ажойиб ҳис. Аммо терма жамоа билан, айниқса, мамлакат аввал ҳеч қачон бундай совринни қўлга киритмаган бўлса, буни солиштириб бўлмайди.

Бундай воқеа ҳаётингда бир марта содир бўлади. Тарих яратган жамоанинг бир қисми бўлиш мен учун ажойиб эди», — деди Менди.

Киритилди: 13:54, 23.09.2026.
Ўқилди: 575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик