Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Аичи-Нагоя-2026. Сайдулло Абдурашидов бронза медалига сазовор бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон делегацияси Японияда ўтаётган ХХ Осиё ўйинларида учинчи бронза медалини қўлга киритди.

Ушу беллашувларида иккинчи медал. Санда дастурида -56 кг вазн тоифасида иштирок этган Сайдулло Абдурашидов ярим финалда хитойлик рақибига имкониятни бой берди ва бронза медалини қўлга киритди.

Аввалроқ ушбу спорт турида Даря Латишева ўзининг Осиё ўйинларидаги учинчи медалини қўлга киритди. Кўргазмали чиқиш дастурида иштирок этган юртдошимиз 19.413 балл билан кумуш медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медаллар сони 8 тага етди. Вакилларимиз умумий жадвалда 14-ўринда бормоқда. Биринчи ўринни кутилганидек Хитой делегацияси эгаллаб турибди. Улар ҳисобида жами 77 та медал бор — 47 та олтин, 20 та кумуш ва 10 та бронза.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Япония ва Жанубий Корея вакиллари эгаллаган. Улар мос равишда 65 та ва 39 та медал жамғарган.

Қозоғистонлик спортчилар 4-ўринда боришмоқда. Қўшниларимиз ҳисобида жами 18 та — 7 та олтин 4 та кумуш ва 7 та бронза медал бор.

Киритилди: 15:18, 23.09.2026.
Ўқилди: 470 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик