Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Футзал. Ўзбекистон миллий жамоаси Нидерландияга қарши илк ўйинда ютқазди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нидерландияга қарши назорат учрашувида мағлубиятга учради.

Учрашувни терма жамоамиз фаол бошлади ва 12-дақиқада Аббос Элмуродовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқди. Бироқ мезбонлар орадан кўп ўтмай ташаббусни ўз қўлларига олди. Аюб Бухари 14-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, 16-дақиқада Мо Чи Нидерландияни олдинга олиб чиқди. 18-дақиқада Стан ван дер Вал мезбонларнинг устунлигини янада оширди — 3:1.

Биринчи бўлим якунига яқин Ўзбекистон яна гол уришга муваффақ бўлди. 19-дақиқада Машраб Одилов ҳисобдаги фарқни битта тўпга қисқартирди — 3:2.

Иккинчи бўлимда терма жамоамиз тенгликка эришиш учун фаол ҳаракат қилди. 27-дақиқада Ўзбекистон узлуксиз ҳужумлар уюштириб, мезбонларни ўз жарима майдонига қамаб қўйди. Аммо 28-дақиқада Нидерландия қарши ҳужумда яна гол уриб, ҳисобни 4:2 кўринишига келтирди.

32-дақиқада Ҳусниддин Нишонов Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини гол билан якунлаб, фарқни яна битта тўпгача қисқартирди — 4:3.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида терма жамоамиз ҳисобни тенглаштириш учун тўлиқ таркиб билан олдинга ташланди. Бироқ бу тактика мезбонларнинг қарши ҳужумлар учун имкониятларини оширди. 38-дақиқада Жордани Мартинус навбатдаги қарши ҳужумни голга айлантирди — 5:3.

39-дақиқада эса Мартинус яна бир бор ўзини кўрсатиб, узоқ масофадан кучли зарба билан тўпни дарвозага йўллади ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди — 6:3.

Шу тариқа Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Нидерландияга қарши назорат учрашувида 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

22 сентябрь, 2026 йил. Назорат учрашуви.
Нидерландия — Ўзбекистон 6:3
Голлар: Аббос Элмуродов, 12 (0:1); Айуб Бухари, 14 (1:1); Мо Чи, 16 (2:1); Стан ван дер Вал, 18 (3:1); Машраб Одилов, 19 (3:2); Исмаил Уадуҳ, 28 (4:2); Ҳусниддин Нишонов, 32 (4:3); Жордани Мартинус, 38 (5:3), 39 (6:3).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:38, 23.09.2026.
Ўқилди: 1117 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик