"Рома" португалиялик ҳимоячи Рафаэл Геррейруни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "TuttomercatoWEB" хабар берди.
Манбага кўра, 32 ёшли футболчи Жан Пьеро Гасперини жамоаси учун чап оёқда ўйнайдиган чап қанот ҳимоячиси сифатида кўриб чиқилмоқда.
Геррейруни ўз сафига қўшиб олишга "Олимпиакос" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Португалиялик футболчининг сўнгги клуби "Бавария" бўлган. У Мюнхен жамоасида уч йил ўйнаганидан сўнг, жорий ёзда эркин агент сифатида клубни тарк этди.
Геррейру ўтган мавсумда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













