Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти миллий жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг ҳозирги формаси ҳақида фикр билдирди.
"Балки ҳозир у учун энг яхши давр эмасдир. Аммо, масалан, Жаҳон чемпионатида у яхши ўйнаган. Футболчи ҳар доим 100 фоиз тайёр ҳолатда бўла олмайди.
Винисиуснинг салоҳиятига шубҳа йўқ. У фантастик футболчи, дунёдаги энг яхшилардан бири. Ишончим комилки, кейинги баҳсларда у ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этади", — деди Анчелотти The Times of India нашрига берган интервьюсида.













