Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Мухлислар «Барселона» ўйинчиларининг дастхатларидан пул ишлай бошлашди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» футболчиларининг дастхатлари айрим мухлислар учун даромад манбаига айланди.

The Touchline хабарига кўра, одамлар ўйинчининг футболкага дастхат қўйиб беришига эришиш учун клуб машғулот базасига махсус келишмоқда, шундан сўнг ушбу либосни сотувга қўйишмоқда. Бунда нархдаги фарқ жуда катта бўлиши мумкин. Футболчи дастхатидан сўнг 15 евро атрофида турадиган футболка 300-400 еврога сотилиши мумкин.

«Барселона» ўйинчилари бундай амалиёт ҳақида аллақачон хабардор. Уларнинг баъзилари имзо чекишдан олдин мухлиснинг исмини сўрашни бошлашди. Шахсий ёзув (исмга йўналтирилган дастхат) кейинчалик қайта сотишда буюмнинг қийматини пасайтиради.

Ҳозирда «Барселона» Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда. Энг сўнгги турга келиб, жамоа кетма-кет еттита ғалабани қўлга киритиб, 21 очко тўплаган.

Киритилди: 07:16, 24.09.2026.
Ўқилди: 505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик