Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Родри: «Реал» бошиданоқ менинг трансферим учун ҳамма нарсага тайёр эди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес Мадриднинг «Реал» клуби томонидан ўзига бўлган қизиқиш ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди. Ўйинчи ўтган трансфер ойнасида пойтахт клубига ўтиб кетиши мумкин эди.

«Реал» дастлабки лаҳзалардан бошлаб қизиқиш билдирди. Улар ўзларини бенуқсон тутдилар ва мени қўлга киритишни чин дилдан хоҳладилар. Мен буни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман», — деди Родри El Partidazo de COPE эфирида.

«Улар қўлларидан келган ҳамма нарсани қилишди ва ўз манфаатдорликларини кўрсатишди. Мен буни қадрлайман, чунки клубнинг баъзи вакиллари билан мулоқотда бўлдим».

Родри «Реал» президенти Флорентино Перес билан бевосита гаплашган ёки гаплашмаганига аниқлик киритиб ўтирмади.

«Мен клубдаги одамлар билан гаплашдим. Улар ўзларининг ғайрат-шижоатини ва «Реал»га ўтишимни қанчалик хоҳлашаётганини менга етказишди. Бу, шубҳасиз, қарор қабул қилишимни қийинлаштирди».

Якунда Родри бонусларни ҳисобга олмаганда 65 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»дан «Барселона»га ўтди.

Киритилди: 07:30, 24.09.2026.
Ўқилди: 414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик