Франция Кассация суди «ПСЖ» ва Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Ашраф Хакимий томонидан берилган шикоятни рад этди ҳамда уни суд жараёнига жалб қилиш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда AJEL хабар бермоқда.
24 ёшли аёл 2023 йилнинг февраль ойида полицияга мурожаат қилиб, Хакимий уни зўрлаганини маълум қилган эди. Полиция маълумотларига кўра, у футболчи билан ўша йилнинг январь ойида ижтимоий тармоқлар орқали танишган. Жорий йилнинг июнь ойида Версаль Апелляция суди Хакимий ишини кўриб чиқиш учун судга юбориш тўғрисида қарор қабул қилганди. Футболчи ушбу қарор устидан Франция Кассация судига шикоят киритган ва эндиликда рад жавобини олди.
Хакимий суд суриштируви бошланганидан бери қўйилаётган айбловни инкор этиб келмоқда.













