Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Руис "Олтин тўп" учун курашда ўз ютуқларини эслатди

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Фабиан Руис "Олтин тўп" учун кураш ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

30 ёшли футболчи Париж клуби сафида Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, ёзда эса Испания терма жамоаси билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Жамоавий миқёсдаги катта муваффақиятларга қарамай, Руис "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар қаторига киритилмаяпти.

"Бу мавсумда ҳаммадан кўп жамоавий совринларни ютдим. Умид қиламанки, бир куни қандайдир индивидуал совринни ҳам қўлга киритаман. Барчамиз меҳнатимиз эътироф этилишини хоҳлаймиз. Бу, албатта, ёқимли.

Лекин бу ҳақда ўзим эмас, бошқалар гапирганини маъқул кўраман. Қандай совринларни ютганимни ҳамма билади, аммо қарорни мен қабул қилмайман", – деди Руис. Унинг сўзларини "ParisSG INFOS" келтирди.

"Олтин тўп" соҳибининг номи 26 октябрь куни эълон қилинади.

Киритилди: 08:52, 24.09.2026.
Ўқилди: 174 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик