Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Флик билан суҳбатдан сўнг Рафинья Анчелоттига мурожаат қилади

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик яқинда Рафинья билан суҳбатлашиб, Бразилия терма жамоасида унинг жисмоний юкламасини тўғри бошқариш муҳимлигини айтди. Флик ўтган мавсумда бўлгани каби, жамоа етакчиси ортиқча юклама сабаб жисмоний муаммоларга дуч келишини истамаяпти.

Рафинья ҳам Фликнинг хавотирларини тушунади ва Карло Анчелотти билан учрашиб, ундан ўзига нисбатан алоҳида ёндашувни сўрамоқчи. Гап унинг умуман ўйнамаслиги ҳақида эмас, балки ўртоқлик учрашувларида ўйин дақиқаларини тўғри тақсимлаш ҳақида кетмоқда.

"Барселона"да фақат ўйинларнинг ўзи эмас, балки Бразилия терма жамоасини Австралия ва Ҳиндистонга узоқ сафарлар кутаётгани ҳам хавотир уйғотмоқда.

"Муаммо фақат ўйинларда эмас. Бундай узоқ сафарлар самолётда кўп соат ўтказиш, вақт минтақаларининг алмашиши, уйқу тартибининг бузилиши ва машғулотлар орасида тикланиш учун камроқ вақт қолишини англатади", – дейилади "El Nacional" нашри хабарида.

Рафинья терма жамоада ўйнашни хоҳлайди, аммо у ўз жисмоний ҳолатига эҳтиёткорлик билан ёндашиш қанчалик муҳимлигини ҳам яхши тушунади.

Киритилди: 08:55, 24.09.2026.
Ўқилди: 292 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик