Бир нечта Россия клублари Доменико Тедеско хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ ҳозирча мутахассис Россия чемпионатида ишлашга қайтмоқчи эмас. Эҳтимол, у Бундеслигага қайтиб, Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубини бошқаради.
Тедеско 2019 йил октябридан 2021 йил майига қадар «Спартак»ни бошқарган. У жамоа билан 2020/21 йилги мавсумда Россия чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритган. Шунингдек, мутахассис «РБ Лейпциг», Бельгия терма жамоаси ва «Болонья»да ишлаган.













