Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Линекер ФИФАдан узоқроқ юришни мақсад қилган

Баҳо:
+2 | -

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер ФИФА ташаббуси билан Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни истамагани ҳақида гапирди.

"Бир неча йил аввал ФИФА билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмасликка онгли равишда қарор қилдим. Айниқса, оммавий ахборот воситаларида ишлашимни ҳисобга олган ҳолда, бундай йўлни танладим. Ташкилот ичида бўлиб, унинг таъсири остида қолмаганим маъқул. Шунинг учун ФИФАдан атайлаб узоқроқ юраман. Бу онгли равишда қабул қилинган қарор эди.

2018 йилда улар учун Жаҳон чемпионати қуръасини ўтказганман. Ўшанда мени Владимир Путин билан учраштиришмоқчи бўлганини эслайман. Мен эса: «Буни қилишни истамайман», деб ўйладим. Кейин «Кечирасиз, сценарий билан боғлиқ ишларим жуда кўп», деб айтдим. Ўша вазиятда ўзимни бироз ноқулай ҳис қилдим. Кейин эса ФИФАдан узоқроқ юрганим маъқул деган хулосага келдим, — дея Линекернинг сўзларини келтиради The Telegraph.

Киритилди: 09:23, 24.09.2026.
Ўқилди: 316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик