Германия терма жамоаси ва "Бавария"нинг собиқ футболчиси Лотар Маттеус яқинлашиб келаётган "Олтин тўп" тақдирлаш маросими ҳақида фикр билдирди.
"Катта шов-шув асосан икки футболчи – Ямал ва Мбаппе атрофида бўлмоқда. Кейн ёки Олиседан эса бундай баландпарвоз гапларни эшитмадим. Родри етарлича ақлли футболчи, у бу совринни аввал ҳам ютган. У ҳам ҳозирча сукут сақламоқда", – деди Маттеус. Унинг сўзларини "Sport1.de" келтирди.













