«Манчестер Юнайтед» «Лидс» ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюиннинг эҳтимолий трансфери бўйича бир қарорга келди. Клуб уни январь ойида таркибга қўшиб олишни кўриб чиқиши мумкин, деб хабар бермоқда TEAMtalk.
Калверт-Льюин 2025 йилдан бери «Лидс» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу жамоа таркибида у АПЛнинг 39 та ўйинида 17 та гол урган. Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар сабаб форвард билан шартнома имзолаш фикридан воз кечган эди, аммо эндиликда вазият ўзгариши мумкин.
Football Insider маълумотларига кўра эса, аксинча, «Манчестер Юнайтед» январь ойида ёки яқин келажакда футболчи бўйича таклиф билан чиқмоқчи эмас.
Калверт-Льюиннинг «Лидс» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.













