Аввал хабар берганимиздек, тажрибали австриялик ҳимоячи Давид Алаба бундан буён Италия чемпионатида — «Удинезе» шарафини ҳимоя қилади.
Алаба ҳозирда A Серияда тўп сураётган барча футболчилар орасида энг кўп соврин ютган ўйинчига айланди. Айни пайтда футболчи ҳисобида 35 та соврин мавжуд бўлиб, уларнинг аксариятини Мадриднинг «Реал» ва Мюнхеннинг «Бавария» клубларидаги фаолияти давомида қўлга киритган.
Қизиғи шундаки, Алаба ушбу кўрсаткич бўйича «Реал»даги собиқ жамоадоши, «Милан»да ўйнаётган хорватиялик Лука Модрични ортда қолдирди — унда бутун фаолияти давомида 33 та соврин бор. Учинчи ўринда эса Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячиси, арманистонлик Генрих Мхитарян 28 та соврин билан бормақда.













