Англия терма жамоаси ва «Челси» ярим ҳимоячиси Морган Рожерс Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасидаги рақобат ҳақидаги саволга жавоб берди. ЖЧ-2026 ярим финалида англияликлар Аргентина терма жамоасига имкониятни бой беришган эди (1:2). Ўша ўйинда Месси иккита голли узатмага муаллифлик қилган.
«Роналду ҳар доим шахсий фаворитим бўлиб келган, аммо мен жаҳон чемпионатининг ўша ярим финалида Мессига қарши ўйнадим. У 39 ёшда. Мен бунга ишона олмадим. Унинг ўз пик даражасида қандай бўлганини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайман. Ўйлашимча, спорт формасининг энг юқори нуқтасида унга қарши умуман ҳеч нарса қилиб бўлмасди, бунинг иложи йўқ эди. Ўша ўйинда ҳам унга қарши нимадир қилишнинг деярли иложи бўлмади, ваҳоланки унинг ёши 39 да эди!» — дейди Рожерс Actu Foot нашрининг CFC Unlocked манбасига асосланиб X ижтимоий тармоғида берган хабарида.













