Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Деку Родри нега "Реал" эмас, "Барселона"ни танлаганини айтди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" спорт директори Деку жамоа ярим ҳимоячи Родри Эрнандес учун трансфер курашида қандай ғалаба қозонгани ҳақида фикр билдирди.

Аввал "Манчестер Сити" сафида тўп сурган испаниялик юлдуз футболчини Мадриднинг "Реал" клуби ҳам ўз сафига қўшиб олишга жиддий ҳаракат қилган. Ҳатто Жозе Моуриньонинг ўзи Родрини "Реал"га ўтишга кўндиришга уринган. Аммо футболчи трансфер пойгасига кейинроқ қўшилган "Барселона"ни танлаган.

"Футболчилар яна "Барселона"га ўтишни жуда хоҳлаётгани биз учун ниҳоятда муҳим. Сўнгги уч йилда кўплаб совринларни қўлга киритдик. Бундан ташқари, ҳамма жамоамиз қандай футбол ўйнаётганини кўриб турибди. Одамлар бу ўйиндан завқ олишяпти ва футболчилар ҳам бизга қўшилишни исташяпти. Албатта, бу трансфер бозоридаги ишимизни анча енгиллаштиради.

Футболчилар биз нимани барпо этаётганимизни кўргач, уларни кўндириш осонроқ бўлади. Аммо Родри билан боғлиқ вазият алоҳида эди, чунки у "Манчестер Сити" учун жуда муҳим футболчи ҳисобланарди. Клуб уни сотишга фақат Родрининг ўзи кетишни хоҳлагани учун рози бўлди", — деди Деку.

Маълумотларга кўра, Родрининг трансфери "Барселона"га бонуслардан ташқари 60 миллион еврога тушган.

Киритилди: 10:04, 25.09.2026.
Ўқилди: 950 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик