"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике "Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопесни ўз жамоасида кўришни жуда хоҳламоқда.
Манбага кўра, Энрике Ферминнинг ўйин услуби унинг талабларига тўлиқ мос келади, деб ҳисоблайди. Испаниялик мутахассис юқори суръатда ҳаракат қиладиган, прессингда фаол қатнашадиган ва ҳужумларга чуқурликдан қўшила оладиган ярим ҳимоячиларни қадрлайди.
Фермин бўш ҳудудлардан унумли фойдаланади, рақибга босим ўтказади ва гол ҳамда голли узатмалар бўйича юқори натижалар кўрсата олади.
"ПСЖ" футболчи учун жиддий таклиф беришга молиявий жиҳатдан қодир. Бироқ "Барселона" ҳозирча Фермин бўйича музокара олиб боришни ҳам истамаётгани айтилмоқда.
Каталонияликларнинг позицияси қатъий: "Фермин сотилмайди". Ҳатто 100 миллион евролик таклиф ҳам клубни трансфер бўйича музокара бошлашга кўндира олмаслиги хабар қилинган.
Бу ҳақда El Nacional нашри маълум қилди.













