"Наполи"нинг собиқ германиялик футболчиси Диего Демме профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
"Инсон ҳаётининг деярли барча даврида ҳамроҳ бўлган нарса билан хайрлашишига тўғри келадиган пайт келар экан. Мен учун ҳам шу вақт етиб келди.
Болалигимда бир кун келиб катта стадионларда ўйнашни орзу қилардим. Мен шунчаки футбол ўйнашни истардим ва охир-оқибат бу орзумни амалга ошира олдим.
Фаолиятим давомида катта ўйинлар, муҳим ғалабалар ва ёрқин муваффақиятлар бўлди. Албатта, мағлубиятлар, омадсизликлар ва қийин даврлар ҳам учради. Аммо айнан шу синовлар мени шакллантирди ва бугунги инсонга айлантирди", — деди Демме.
Қизиғи, футболчига афсонавий Диего Марадона шарафига Диего деб исм қўйилган. Кейинчалик у Марадона энг катта из қолдирган клублардан бири — "Наполи" сафида ҳам тўп сурди.













