«Реал»нинг 21 ёшли марказий ҳимоячиси Дин Хёйсен бош мураббий Жозе Моуринью нега унга юқори талаб қўяётганини яхши тушунишини айтди.
«У бундай қилаётганининг сабабини тушунаман. Чунки Моуринью менинг нималарга қодирлигимни билади. У мени койийди, деб айтмаган бўлардим, аммо менга нисбатан жуда талабчан.
У менинг ривожланишимни ва жамоага кўпроқ фойда келтиришимни хоҳлайди. Бу эса яхши», — деди Хёйсен.
Испаниялик ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларни ҳисобга олганда 7 та учрашувда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.
«Реал» навбатдаги учрашувини 10 октябрь куни ўз майдонида «Вильярреал»га қарши ўтказади.













