Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Килиан Мбаппенинг соғлиғи ҳақида маълумот берди.
«Мбаппе ўзини яхши ҳис қилмоқда. Унда кичик муаммо бор эди, аммо ҳозир жиддий хавотирга ўрин йўқ. Килиан майдонга тушишга тайёр бўлади», — деди Зидан.
Франция терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида Туркия меҳмони бўлади.
Учрашув 25 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.













