Италия терма жамоасининг техник директори Клаудио Раньери ёш футболчиларнинг хорижда ўйин амалиётига эга бўлаётганини ижобий баҳолади.
У ёшлар билан ишлайдиган мураббийларнинг малакасини ошириш ва уларга муносиб ҳақ тўлаш зарурлигини таъкидлади.
«18–19 ёшга етган футболчилар ўз салоҳиятини намоён этиш имконига эга бўлиши керак. Яхшиямки, кўплаб ёшлар хориж клубларига ўтиб, ўйин амалиётига эга бўлмоқда», — деди Раньери.













