Англия терма жамоаси сардори Харри Кейн фаолиятида илк бор «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имконияти ҳақида фикр билдирди.
«Ҳозир бу совринни қўлга киритиш учун энг яхши имкониятга эгаман.
Ўтган йил шахсий жиҳатдан ҳам, жамоа нуқтаи назаридан ҳам фаолиятимдаги энг яхши давр бўлди. Бу совринни қўлга киритсам, ниҳоятда фахрланган бўлардим.
Ўтган йили ўзим фахрланадиган кўп ишларга эришдим. Энди барчаси бошқаларнинг фикри ва қарорларига боғлиқ», — деди «Бавария» ҳужумчиси.













