Франция терма жамоаси Миллатлар лигасининг 1-турида Туркия устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув Туркиядаги Kocaeli Stadyumu стадионида бўлиб ўтди.
Ўйиндаги ягона голни иккинчи бўлимда Килиан Мбаппе киритди. Гол урилган ҳужум вақтида форвард жароҳат олди ва кейинчалик унинг ўрнига Дезире Дуэ майдонга тушди.
Майдон эгалари учрашувни бир киши кам бўлиб якунлашди — 87-минутада Угуржан Чакир майдондан четлатилди.
28 сентябрь куни Миллатлар лигасининг 2-турида Туркия Италия билан, Франция эса Бельгия билан куч синашади.













