Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Ювентус» Дуглас Луис бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби бразилиялик ярим ҳимоячи Дуглас Луис вакиллари билан музокара бошлади. Клуб футболчи билан ҳамкорликни узайтиришга қарор қилган. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира маълум қилди.

Дуглас Луис 2024 йил ёзида «Астон Вилла»дан «Ювентус»га келиб қўшилган эди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

Бразилиялик футболчи жорий мавсумда «Ювентус» сафида 6 та ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

Италия чемпионатининг дастлабки беш туридан сўнг «Ювентус» 10 очко жамғариб, турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 11:38, 26.09.2026.
Ўқилди: 496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик