Таниқли собиқ футболчи Самир Насри Франция терма жамоасининг ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди.
Франция Миллатлар лигасида Туркияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу Дидье Дешам ўрнини эгаллаган Зинедин Зидан учун терма жамоа бош мураббийи сифатидаги илк учрашув эди.
«Испания терма жамоасида аниқ футбол фалсафаси бор. Ҳатто бош мураббий алмашса ҳам, улар қандай ўйнаш кераклигини яхши билади.
Францияда эса бундай аниқ ўйин услуби йўқ. Худди шу гапни Англия терма жамоаси ҳақида ҳам айтиш мумкин», — деди Насри.
Туркияга қарши учрашувдаги ягона голни Килиан Мбаппе урди. Кейинроқ у жароҳат сабаб алмаштирилди.
Франция терма жамоаси душанба куни сафарда Бельгияга қарши майдонга тушади.













