Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Барселона» ҳимоячиси клубнинг Чемпионлар лигасидаги асосий мақсади ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартин клубнинг узоқ йиллик орзуси — Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ҳақида фикр билдирди.

Каталонияликлар сўнгги бор Чемпионлар лигаси кубогини 2015 йилда қўлга киритган. Ўтган мавсумда «Барселона» чорак финалда «Атлетико»га мағлуб бўлган, ундан аввалги мавсумда эса ярим финалгача етиб бориб, «Интер»га имкониятни бой берган эди.

«Биз Чемпионлар лигасини ютиш фикрига муккасидан кетган эмасмиз, чунки бундай ҳолат унчалик соғлом эмас. Аммо бу мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ҳақида гап кетганда, бизда муккасидан кетиш ва кучли иштиёқ ўртасидаги қандайдир ҳис бор», — деди Мартин.

Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги «Барселона» жорий мавсумда ўтказган барча 8 та учрашувда ғалаба қозонди. Жумладан, каталонияликлар Чемпионлар лигасида «Фейеноорд»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 11:50, 26.09.2026.
Ўқилди: 128 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик