Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

АПЛнинг уч гранди «Барселона» билан 65 млн евролик футболчи учун курашади

Баҳо:
+ | -

«РБ Лейпциг» марказий ҳимоячиси Кастелло Люкеба Англия Премьер-лигасининг бир қатор топ-клублари эътиборини тортди.

23 ёшли француз футболчисини «Арсенал», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» кузатиб бормоқда. Клублар келаси йил уни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Люкебага даъвогарлар орасида «Барселона» ҳам бор. Каталонияликларнинг футболчига қизиқиши ҳақида аввал ҳам хабар берилган эди.

«РБ Лейпциг» ҳимоячининг трансферидан 65 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Ушбу сумманинг 5 миллион евроси бонуслар кўринишида бўлиши мумкин.

Кастелло Люкебанинг «РБ Лейпциг» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталарига қадар мўлжалланган. У ҳозирги жамоаси сафида 105 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 11:53, 26.09.2026.
Ўқилди: 1438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик