Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Италия Суперкубоги формати ўзгарди: соврин яна бир ўйинда ҳал бўлади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

А Серия 2026 йилги Италия Суперкубоги формати ва ўтказилиш жойида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди.

Эндиликда соврин ғолиби яна бир ўйинда аниқланади. Унда Италия чемпиони ва мамлакат Кубоги ғолиби ўзаро баҳс олиб боради.

2021 йилдан бери илк бор Суперкубок учрашуви Италияда ўтказилади. А Серия ғолиби «Интер» ва Италия Кубоги соҳиби «Лацио» 22 декабрь куни Миландаги «Сан-Сиро» стадионида тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги тўрт йил давомида Италия Суперкубоги ғолиби Саудия Арабистонида аниқланган эди.

Шунингдек, 2023 йилдан 2025 йилгача мусобақада икки эмас, тўрт жамоа иштирок этган: Италия чемпиони ва вице-чемпиони, Кубок соҳиби ҳамда финалчи.

Киритилди: 12:01, 26.09.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик