Дубайнинг «Юнайтед» клуби ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси орқали ярим ҳимоячи Маҳмуд Даудни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Немис футболчисининг сўнгги клуби «Айнтрахт» Франкфурт бўлиб, у жамоа сафида 2024 йил ёзидан буён тўп тепиб келаётган эди.
Дауд фаолияти давомида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»си, Дортмунднинг «Боруссия»си, «Брайтон» ва «Штутгарт» клубларида ҳам ўйнаган.













