Кириш Регистрация

ФИФА «Фенербахче»га уч трансфер ойнасига тақиқ қўйди

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол федерацияси — ФИФА «Фенербахче»га учта трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади.

Туркия клуби ҳал этилмаган молиявий мажбуриятлари сабаб санкция қўлланилган жамоаларнинг янгиланган рўйхатига киритилди.

Ҳозирча на ФИФА, на «Фенербахче» раҳбарияти қарз миқдори ва даъво қилаётган томон ким эканини маълум қилган. Клуб ҳам акциядорлар ёки матбуот учун расмий баёнот бергани йўқ.

«Фенербахче» қарзни тўлиқ узиши билан трансфер тақиқи бекор қилиниши мумкин. Бироқ муаммони ҳал қилиш чўзилиб кетса, янги футболчилар билан олдиндан эришилган келишувлар бузилиши ва жамоадаги барқарорликка таъсир қилиши мумкин.

Шу сабаб «Фенербахче» кейинги трансфер ойнаси очилгунига қадар масалани тезда ҳал қилиши керак. Бу жамоага Туркия чемпионлиги учун кураш ва еврокубокларда иштирок этиш учун таркиб чуқурлигини сақлаб қолиш имконини беради.

Киритилди: 14:58, 26.09.2026.
Ўқилди: 862 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик