Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Ирландия дарвозабони Исроилга қарши ўйинларда қатнашишни истамаяпти

Баҳо:
+ | -

Ирландия терма жамоаси дарвозабони Гэвин Базуну миллий жамоадаги шерикларига Миллатлар лигасида Исроилга қарши ўйинларда иштирок этишни истамаётганини маълум қилди.

The Irish Times хабарига кўра, Ирландия термасининг яна бир неча футболчиси ҳам ушбу учрашувларда қатнашишдан бош тортиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Жамоа ичидаги муҳокамалар сабаб Дебреценда ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжумани ва машғулот кечиктирилган.

Исроил ва Ирландия ўртасидаги биринчи учрашув 27 сентябрь куни Дебреценда, иккинчи баҳс эса 4 октябрь куни Сербиянинг Бачка-Топола шаҳрида ўтказилиши керак. Ҳар икки ўйин нейтрал майдонга кўчирилган.

Аввалроқ Ирландия бош мураббийи Хеймир Хадльгримссон жамоа ичида ушбу ўйинлар бўйича турлича фикрлар борлигини ва термада ҳеч ким бу учрашувларни ўтказишдан ўзини хотиржам ҳис қилмаётганини айтган эди.

Шу билан бирга, жамоа сардори Дара О’Ши 24 сентябрь куни футболчилар Исроилга қарши ҳар икки ўйинда майдонга тушишга келишиб олганини билдирган. Эҳтимолий жамоавий норозилик акцияси бўйича қарор эса алоҳида қабул қилиниши режалаштирилган.

Киритилди: 16:07, 26.09.2026.
Ўқилди: 397 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик