Франция терма жамоаси Миллатлар лигасининг 1-турида Туркияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувдаги ягона голни ҳужумчи Килиан Мбаппе урди.
Бу Франциянинг Туркия майдонида тарихдаги атиги иккинчи ғалабаси бўлди. Французлар илк бор 2000 йил ноябрь ойида Туркияни сафарда 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Ўша учрашувда Франциянинг асосий таркибида Зинедин Зидан ҳам майдонга тушган. Энди эса у миллий жамоани бош мураббий сифатида бошқармоқда.
2019 йилда Евро-2020 саралаш босқичининг 3-турида Туркия ўз майдонида Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.













