Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Словения мураббийи Шешкони танқидлардан ҳимоя қилди

Баҳо:
+ | -

Словения терма жамоаси бош мураббийи Боштьян Цесар «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Беньямин Шешкони қўллаб-қувватлади.

Шешко оёқ қисмидаги жароҳат сабаб АПЛнинг 5-турида «Фулхэм»га қарши 1:1 ҳисобида якунланган учрашувни ўтказиб юборган эди. Шундан сўнг «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчилари Уэйн Руни, Пол Скоулз ва Никки Батт уни танқид қилди.

«Бундай клубда ўйнасанг, танқиддан қочиб бўлмайди. Бу жараёндан фақат Бени эмас, бошқалар ҳам ўтади. У соғлом бўлиб, гол ураётган пайтда бундай айбловлар йўқ эди.

Албатта, у профессионал. Менимча, бундай гапларга эътибор бермайди. У вазиятга ижобий қараши ва атрофида тўғри инсонлар бўлишига эътибор қаратиши керак.

Ҳозир Беньямин учун осон эмас. У фаолиятида мураккаб даврни бошдан кечиряпти, чунки аввал жароҳатлар билан жиддий муаммога дуч келмаган. Бу ноодатий жароҳат ва унинг битиши учун вақт керак.

Ҳозир у ишонадиган ва суяна оладиган инсонлар билан бирга бўлиши жуда муҳим», — деди Цесар.

Киритилди: 16:31, 26.09.2026.
Ўқилди: 292 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик