Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Сити»нинг молиявий қоидабузарликлари орасида Манчини билан боғлиқ эпизод ҳам бор

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» айбдор деб топилган қоидабузарликлар орасида клубнинг собиқ бош мураббийи Роберто Манчини шартномаси билан боғлиқ ҳолатлар ҳам бор.

Айблов томони версиясига кўра, Манчинининг «Манчестер Сити» билан расмий шартномаси ва унинг маошини амалда икки баробар ошириш имконини берган норасмий келишуви бўлган.

Расмий шартнома бўйича мураббий йилига 1,69 миллион евро олиши керак эди. Яна йилига 2,03 миллион еврони у гўёки шайх Мансурга тегишли бўлган «Ал-Жазира» клубидан олган.

Айбловга кўра, бу келишув доирасида Манчини йилига тахминан тўрт кунлик маслаҳатчилик иши учун ушбу маблағни олган. Тўловлар клуб билан боғлиқ тузилмалар орқали амалга оширилгани айтилмоқда.

Ушбу схема ҳақиқий тўлов миқдорини яшириш ва молиявий қоидаларни четлаб ўтиш имконини бергани иддао қилинган.

«Манчестер Сити» ҳам, Роберто Манчини ҳам бу айбловларни рад этган.

Манчини 2009–2013 йилларда «Манчестер Сити»ни бошқарган ва клуб билан АПЛ, Англия Кубоги ҳамда Англия Суперкубогини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» ФФП қоидалари бўйича қўйилган 115 та айбловнинг деярли барчаси бўйича айбдор деб топилгани хабар қилинган.

Киритилди: 16:57, 26.09.2026.
Ўқилди: 379 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик