Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Морган «Манчестер Сити» учун энг қаттиқ жазони талаб қилди

Баҳо:
+ | -

Британиялик журналист Пирс Морган «Манчестер Сити»га нисбатан олиб борилаётган иш бўйича фикр билдириб, клубга энг қаттиқ санкциялар қўлланиши кераклигини айтди.

«Аниқ қилиб олайлик: «Манчестер Сити» Англия футболи тарихидаги энг йирик молиявий фирибгарликда айбдор деб топилди ва жазо қоидабузарликлар миқёсига мос бўлиши керак.

Камида клуб Премьер-лигадан четлатилиши ва алдов йўли билан қўлга киритилган барча совринларидан маҳрум қилиниши лозим», — деб ёзди Морган.

Аввалроқ «Манчестер Сити» молиявий қоидаларни бузиш иши бўйича айбдор деб топилгани хабар қилинган эди.

Клубга нисбатан якуний жазо ҳали белгиланмаган. Эҳтимолий санкциялар орасида жарима, очколарни олиб ташлаш ва АПЛдан четлатиш каби чоралар тилга олинмоқда.

 

Киритилди: 17:22, 26.09.2026.
Ўқилди: 328 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик