«Барселона» ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал отаси нима учун Лионель Месси уни гўдаклигида чўмилтираётган машҳур суратни узоқ вақт жойламаганини тушунтирди.
«Чунки мен ундан буни қилмасликни сўраганман. У бир куни суратни ижтимоий тармоққа жойлади, мен эса уни ўчиришини айтдим.
Таққослашлар жуда очиқ-ойдин эди ва одамлар доим шу ҳақда гапириши аниқ эди. Мен Ламин бўлишни истардим. Месси бўлишни хоҳламасдим. Фақат ўзим имконим борича юқорига чиқишни истардим.
Унга: «Аввал мен Ламин бўлиб олай, кейин хоҳлаган ишингизни қилинг», — деганман», — деди Ямал.
Сурат 2007 йилда, Ямал ҳали бир неча ойлик чақалоқ бўлган пайтда олинган. Ўша вақтда Месси «Барселона» сафида ўйнарди.
Бу сурат йиллар ўтиб, Ямалнинг ўзи ҳам каталонияликлар футболчисига айланганидан кейин кенг оммалашди.













