Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Мбаппенинг жароҳати атрофида ғайриоддий тахмин пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе учун терма жамоалар ўйинларига бағишланган халқаро танаффус тез якунланди. Франция капитани Туркияга қарши учрашувда гол урди, аммо жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

Ҳозирча Мбаппенинг тикланиш муддати аниқ эмас. «Реал» эса асосий тўпурарисиз қолиб кетиш эҳтимолидан хавотирда.

Шу орада Mundo Deportivo Мбаппенинг жароҳати атрофида тарқалаётган тахминларга эътибор қаратди. Улардан бирига кўра, ҳужумчининг жароҳати спорт брендини алмаштиргани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Бир неча кун олдин Килиан Nike билан ҳамкорликни якунлаб, On брендига ўтган эди. Жума куни у янги ҳомийсининг бутсаларида илк бор майдонга тушди.

«Спорт тиббиёти ва травматология соҳасидаги турли мутахассислар бутсалар шакли, тишлар босими, тагининг қаттиқлиги ва баландлиги, амортизация ёки умумий вазн каби пойабзал хусусиятларидаги ҳар қандай ўзгариш кинетик кучларнинг оёқ панжалари, тўпиқ, тизза бўғимлари ва орқа мушак занжирлари орқали узатилишига таъсир қилишини таъкидлайди», — дейилади хабарда.

Бироқ ҳозирча Мбаппенинг жароҳати айнан янги бутсалар сабаб юзага келганини тасдиқловчи аниқ маълумот йўқ.

Килиан Мбаппе «Олтин тўп» учун даъвогарлар рўйхатига киритилган.

Киритилди: 18:37, 26.09.2026.
Ўқилди: 1053 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик