Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Санжар Қодирқулов "Динамо" машғулотларига қайтди

Баҳо:
+ | -

"Динамо" жамоаси FIFA кунлари муносабати билан берилган бир ҳафталик таътилдан сўнг машғулотларга қайтди.

Самарқандликлар 25 сентябрь куни Тошкентга йўл олиб, бир ҳафталик йиғинни бошлади. Жароҳатидан сўнг жарроҳлик амалиётини ўтказиб, тикланиш жараёнини якунлаган Санжар Қодирқулов ҳам жамоавий машғулотларга қўшилди.

Шунингдек, ҳужумчи Анваржон Ҳожимирзаев ҳам тўлиқ куч билан шуғулланмоқда. У Суперлиганинг навбатдаги турида "Насаф"га қарши ўйинда жамоага ёрдам бериши мумкин.

Айни пайтда "Динамо"нинг бир қатор футболчилари терма жамоалар ихтиёрида. Фирдавс Абдураҳмонов ва Ойбек Ўрмонжонов Ўзбекистон U-23 таркибида Осиё ўйинлари ярим финалига йўл олган. Азизбек Амонов ва Эдем Неманов эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Сурияга қарши баҳсга тайёргарлик кўрмоқда.

Молдовалик ҳимоячи Михаил Штефаннинг бугун УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Словакияга қарши майдонга тушиши кутилмоқда. Терма жамоалардаги футболчилар FIFA кунлари якунланганидан сўнг, 6 октябрдан кейин "Динамо" сафига қайтади.

"Динамо" Суперлигадаги навбатдаги учрашувини 9 октябрь куни Қаршида "Насаф"га қарши ўтказади.

Манба: "Динамо" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 18:43, 26.09.2026.
Ўқилди: 388 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик