Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Ирландия Исроилга қарши ўйинни бойкот қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ирландия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси Б лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида Исроилга қарши ўйинни бойкот қилиши мумкин. Бу ҳақда журналист Лайла Ҳамед X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Учрашув эртага, 27 сентябрь куни ўтказилиши керак.

Манбага кўра, айрим футболчилар майдонга тушишдан бош тортиш ниятида. Бугун, 26 сентябрь куни жамоа машғулотни белгиланган вақтда бошламаган. Футболчилар ва мураббийлар штаби икки соатдан бери йиғилиш ўтказмоқда.

Аввалроқ ОАВда Ирландия ва Исроил терма жамоалари Миллатлар лигасидаги ўзаро учрашувлардан кейин футболкаларни алмашмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Гуруҳ босқичида Ирландия ва Исроил ўртасида икки ўйин ўтказилиши режалаштирилган — 27 сентябрь ва 4 октябрь кунлари.

Учрашувлар нейтрал майдонларда ўтказилади: бири Сербияда томошабинларсиз, иккинчиси эса Венгрияда ирландиялик мухлисларсиз бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Киритилди: 18:52, 26.09.2026.
Ўқилди: 481 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик