Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Эдер Милитао «Реал»нинг умумий машғулотларига қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бразилиялик ҳимоячиси Эдер Милитао умумий гуруҳ машғулотларига қайтади. Бу ҳақда Marca хабар берди.

Манбага кўра, бугун, 26 сентябрь куни «Реал» тиббий штаби Милитаога жамоа билан тўлиқ машғулотларда қатнашиш учун рухсат берди.

Кутилишича, ҳимоячи октябрь ойида «Реал» сафида яна майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Милитао 2026 йил 21 апрель куни Ла Лига доирасида «Алавес»га қарши 2:1 ҳисобида якунланган ўйинда жароҳат олган эди. У омадсиз зарбадан сўнг биринчи бўлим тугаши арафасида майдонни тарк этган.

Текширувлар натижасида унинг чап оёқ сон икки бошли мушаги проксимал пайи узилгани аниқланган ва футболчи операция қилинган.

Шу жароҳат сабаб Милитао ЖЧ-2026 мусобақасини тўлиқ ўтказиб юборди.

Киритилди: 18:54, 26.09.2026.
Ўқилди: 358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик