Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Сафонов «Олтин тўп» учун Месси ва Дембелени асосий даъвогар деб атади

Баҳо:
+ | -

Футбол агенти Алексей Сафонов 2026 йилги «Олтин тўп» учун кимларни асосий даъвогар деб ҳисоблашини айтди.

«Месси ва Дембеле — «Олтин тўп» учун фаворитлар. Жаҳон чемпионати жуда катта кўрсаткич, чунки барча жамоалар бу мусобақага тўрт йил тайёрланади. Кимдир ҳал қилувчи паллада жамоасини олға етаклайди, кимдир эса муваффақиятсиз ўйнайди.

Учинчи номзод сифатида Мбаппени айтардим. Аммо унинг характери туфайли ФИФА унга нисбатан салбий муносабатда бўлиши мумкин, деб ўйлайман.

Кейн ва Ямал ҳам жуда катта амбицияга эга, муносиб футболчилар. Улар ҳам яхши футбол йилини ўтказишди ва даъвогарлар қаторида бўлади», — деди Сафонов.

Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:58, 26.09.2026.
Ўқилди: 631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик