Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Италиялик собиқ футболчининг аҳволи оғир

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Пабло Освальдо кўкрак қафасида суюқлик тўпланиши сабаб операция қилинди ва ҳозир реанимация бўлимида қолмоқда.

TyC Sports маълумотига кўра, 40 ёшли собиқ футболчи бир неча кун давомида ўзини ёмон ҳис қилганидан сўнг пайшанба куни кечқурун шифохонага ётқизилган. Унда плевра бўшлиғида суюқлик тўпланиши аниқланиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Освальдони Банфилддаги уйидан синглиси топган ва тиббий ёрдам чақирган. У кейинчалик футболчини шифохонага кузатиб борган.

Операциядан сўнг Освальдо реанимацияда қолмоқда. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда, шифокорлар прогнози эҳтиёткорона. Шифохона ҳозирча расмий тиббий маълумот бермаган. Журналист Анхель де Бритонинг хабар беришича, Освальдонинг ўпка тўқимасининг бир қисми олиб ташланган бўлиши мумкин. Аммо бу маълумот расман тасдиқланмаган.

Освальдо профессионал фаолиятини 2020 йилда якунлаган. У «Рома», «Ювентус», «Интер», «Порту», «Саутгемптон», «Эспаньол», «Бока Хуниорс» каби клубларда ўйнаган ва Италия терма жамоаси сафида 14 та учрашувда майдонга тушган.

Киритилди: 19:17, 26.09.2026.
Ўқилди: 127 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик