Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Сен-Жюстнинг ғалабаларига кўпчилик эътибор бермаган

Баҳо:
+ | -

«Фейеноорд» ҳимоячиси Джерри Сен-Жюст Нидерландияда Португалия клубларининг ғалабаларига деярли эътибор берилмаслигини айтди.

"Мен ҳақиқатан ҳам бир нечта топ-клубларга ўтишга яқин келгандим. Бир пайтлар музокаралар жуда аниқ тус олганди. «Бавария»га ўтишга жуда яқин эдим.

Ўша йили иккала елкамдан ҳам операция қилдирдим. Шундан кейин улар билан бошқа муаммо бўлмади, аммо трансфер ҳам амалга ошмади. «Бавария»дагилар очиқчасига: «Энди бу трансферни амалга ошира олмаймиз», дейишди.

Баъзида «Бавария» ёки Дортмундга ўтганимда нима бўларди, деб ўйлайман. Ҳатто 2021 йилги Европа чемпионати учун Нидерландия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига ҳам киргандим, гарчи майдонга тушмаган бўлсам-да.

Кейин «Спортинг» сафида Чемпионлар лигасида ҳам ўйнадим. Биз «Арсенал»ни, «Манчестер Сити» ва «Тоттенхэм»ни мағлуб этдик. Аммо Нидерландияда бунга деярли ҳеч ким эътибор бермади. Шундай бўлади: Португалияга кетасан ва аста-секин одамларнинг назаридан четда қоласан", — деди Джерри.

Киритилди: 19:22, 26.09.2026.
Ўқилди: 131 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик