Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Ўзбекистонда туғилган боксчи Европа чемпионатида тенгсиз бўлди

Баҳо:
+ | -

Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича 2026-йилги Европа чемпионати ўз якунига етди.

Озарбайжон терма жамоаси сафида иштирок этган асли ўзбекистонлик боксчи Саиджамшид Жаъфаров 75 кг вазн тоифасида Европа чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, Жаъфаров мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилди.

Жаъфаров финалда россиялик Исмоил Муцолговга қарши рингга чиқди. Жангда барча беш ҳакам ғалабани ўзбекистонлик боксчи фойдасига қайд этди — 5:0 (29:28, 29:28, 29:28, 29:28, 29:28).

Шу тариқа Бухорода туғилган Саиджамшид Жаъфаров фаолиятида илк бор Европа чемпионига айланди. У 2023-йилда Ўзбекистон терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган. Шунингдек, 2021 ва 2022-йилларда Осиё чемпиони бўлган.

Озарбайжон терма жамоаси мусобақани 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза билан якунлади.

Жаъфаровдан ташқари Субҳан Мамедов (50 кг) ҳам Европа чемпионлигини қўлга киритган эди. Наби Исгандаров (70 кг) кумуш, Амин Маммадзада (55 кг) ва Муҳаммад Абдуллаев (+90 кг) эса бронза медалларига эга чиқди.

43 мамлакатдан 406 нафар боксчи қатнашган мусобақа Эуропеан Boxing ташкилоти томонидан ўтказилган тарихдаги илк Европа чемпионати бўлди. Қитъа биринчилиги 17 сентябрь куни старт олган бўлиб, эркаклар ва аёллар ўртасида 10 тадан вазн тоифасида баҳслар ташкил этилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:24, 26.09.2026.
Ўқилди: 847 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик