Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Манчестер Сити» раҳбари: "Клубнинг айбсизлигини исботлашга бўлган ишончимиз кучли"

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» раҳбари Халдун ал-Муборак клубнинг молиявий қоидаларни бузганлиги ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди. 

"Мен 18 йилдан буён ушбу клубнинг бир қисмиман. «Этихад», «Уэмбли» ва Истанбулда сизлар билан бирга трибуналарда бўлиш мен учун катта шараф эди.

Бу клуб мен учун жуда қадрли. Сизлар ҳам «Манчестер Сити» сиз учун қанчалик муҳим эканини менга кўп бор кўрсатдингиз ва айтдингиз. Шунинг учун бугун сизларга мурожаат қиляпман.

Жума куни ОАВда тарқалган хабарлардан сўнг кўпчилигингиз кечани дўстларингиз, қариндошларингиз ва ҳамкасбларингиздан келган саволлар ва хабарларга жавоб бериш билан ўтказган бўлсангиз керак. Мен ҳам шундай қилдим. Оиламга эса шундай дедим: жараён ҳали давом этмоқда. Клубнинг айбсизлигини исботлашга бўлган ишончимиз ва қатъиятимиз бу иш бошланган пайтдагидек кучли бўлиб қолмоқда", — деди Муборак. 

Киритилди: 20:42, 26.09.2026.
Ўқилди: 406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик