Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель "Арсенал" ярим ҳимоячиси Майлз Льюис-Скеллининг ўйини ҳақида фикр билдирди.
Шанба куни футболчи Миллатлар лигасида Испанияга қарши баҳсни асосий таркибда бошлаб, 70-дақиқагача майдонда ҳаракат қилди. Шу куни у 20 ёшга тўлди.
"Унинг клуб даражасида нега шунчалик яхши ўйнаётгани ва нега кучли таассурот қолдиргани шундан. Айнан шу сабаб у ўз имкониятини қўлга киритди.
Бу ерда ҳеч қандай совға йўқ — ҳатто туғилган кунга ҳам. Ҳа, бугун унинг туғилган куни эди.
У "Арсенал"да ярим ҳимояда ўзини жуда яхши кўрсатди. Менимча, бу позиция унга ҳимоянинг чап қанотида ўйнашдан кўра кўпроқ мос келади.
У жуда яхши ўйин ўтказди ва ундан талаб қилинган барча вазифаларни бажарди. Яхши ўйин бўлди", — деди Тухель.
Англия "Уэмбли"да Испанияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.













